ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРНИНГ КИБЕРХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК АСОСИ СИФАТИДА НЕУСТОЙКА

Authors

  • Саидов Баходирхўжа Носирхўжаевич Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

Keywords:

Қўриқлаш шартномаси, киберхавфсизлик, қўриқланадиган объект, шартномавий жавобгарлик, неустойка, зарар, киберинцидент, ахборот хавфсизлиги, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик, айб, сабабий боғланиш, рақамли ҳуқуқ, киберҳужум, маълумотларни ҳимоя қилиш, рискка асосланган жавобгарлик.

Abstract

Мазкур мақолада қўриқланадиган объектларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга оид шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асослари таҳлил қилинган. Хусусан, неустойка ва зарарни қоплаш институтларининг ҳуқуқий табиати, уларнинг ўзаро нисбати ҳамда киберхавфсизлик соҳасида қўлланиш хусусиятлари ўрганилган. Фуқаролик кодексининг неустойка ва зарарга оид нормалари қўриқланадиган объектларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга оид шартномалар нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, рақамли муносабатларда юзага келадиган ҳуқуқий муаммолар ва бўшлиқлар аниқланган. Шунингдек, киберинцидентлар натижасида етказиладиган зарарларни қоплаш, шартномавий неустойкани белгилаш ҳамда профессионал киберхавфсизлик хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг жавобгарлигини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.

Downloads

Published

2026-06-05

How to Cite

Саидов Баходирхўжа Носирхўжаевич. (2026). ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРНИНГ КИБЕРХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК АСОСИ СИФАТИДА НЕУСТОЙКА. IQRO , 22(01), 138–144. Retrieved from https://wordlyknowledge.uz/index.php/iqro/article/view/7750