ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА ҒАЛЛАДАН КЕЙИН ЭКИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ
Keywords:
авлод, эштомофаг.ғўза, ғалла, маккажўхори, оқ (қора) жўхори ўсимлиги, ўсиш ва ривожланиш, зараркунанда ҳашаротлар, ғўза тунлами, маккажўхори парвонаси, леукани тунлами, шира, ўргамчаккана, трипс, оққанот, илдиз қурти, қарши кураш чоралари, биологик самарадорлик, инсектицид, феромон тутқич иқтисодий зарар миқдор мезони.Abstract
Ғалладан бўшаган ерларга Фарғона водий вилоятларида асосан қуйидаги экинлар экилади: маккажўхори (40,6%), оқ (қора) жўхори ва супурги (13%), сабзавот экинлари, картошка, карам, илдизмевали экинлар, дуккакли экинлар ва бошқалар. Буларнинг орасида келгуси йили ғўза тунламини “йиғувчи” экин сифатида айниқса маққажўхори алоҳида ўрин тутади. Ғўза тунлами 2019 йилда олдинги йиллардан фарқланиб ўз ривожланишида 4 та бўғин (авлод) берди. Баҳор ва ёз ойларининг бошида сер ёғин кунлар бўлгани (ҳаво ҳароратини пастроқ, намлиги – юқорироқ бўлгани) учун одатда эрта баҳорда урчадиган биринчи авлоди кузатилмади. Капалак учиши май ойидан бошланиб, биринчи туҳумларни эрта етилган ғўза ва бошқа зарарланадиган экинларга қўйди. Маккажўхоризорда феромон тутқичлар ёрдамида самарали кураш муддатларини белгилаб кўсак қуртига қарши биологик кураш ўтказганда, 9-нчи кунга бориб: 2 марта тарқатилган трихограммадан – 35,8%, ёки 1 марта тарқатилган бракондан – 39,3%, ёки трихограмма (2 марта) кетидан бракон (1 марта) ишлатилганида- 50,0% биологик самара олинди. Маккажўхори экинини ғўза тунламидан кимёвий ҳимоя қилишга эришиш учун пастбўйли ўсимликларни оралиқ экин сифатида экиш схемаси синаб кўрилди (40 қатор маккажўхори + 8 қатор пастбўйли экин). Бунда ОВХ пуркагичи ёрдамида оралиқ экин ичидан юриб биртомонлама пуркаш амалга оширилади. Таклиф хаётийлигини кўрсатди. Маккажўхорида ғўза тунламига қарши кимёвий кураш ўтказиш учун илмий-асосланган самарали муддат белгиланди – бу капалаклар қийғос учиб тухум қўяётган ва қисман кичик ёшли қуртларни пайдо бўлишидир. Муддат феромон тутқичлар ва назоратчилар ёрдамида аниқланади. Асосланган муддатларда ишлатилган циперметрин (0,3 л/га) – 66% гача, каратэ (0,5 л/га) – 61,5% гача, кораген эса (0,2 л/га) – 100% гача самара берди. Бузилган муддатларда ишлатилганда эса: циперметрин – 20%, каратэ – 30,4%, кораген эса – 68% самара кўрсатди. Жўхори экинларини барчасини леукани (Leucani) авлодига мансуб тунламлар, ҳамда маккажўхори поя парвонаси (Ostrinia nubilalis) қаттиқ шикастлайди. Бу зараркунандалар мавсумда 3 авлод бериб ривожланади (2 ва 3 чиси – ўриндош экинларда). Ҳар иккала ҳашарот ҳам катта ёш қурт шаклида ўсимлик қолдиқларида қишлаб қолади. Такрорий экилган жўхориларни леукани тунлами ва жўхори поя парвонасидан ҳимоя қилиш учун Фарғона водийси шароитида мавсумда камида 3 марта кимёвий ҳимоя ишловини ўтказиш талаб этилади. Биринчи ва иккинчиси – 2-нчи авлодига қарши, 3-нчиси – зараркунандаларнинг 3-нчи авлодига қарши. Оҳирги ишлов йўлдош зараркунандалар – ғўза тунлами ва ширалардан ҳам ҳимоя қилади.
References
Алимухамедов С.Н., Кан А.А., Кожевникова А.Г., Тухсинов М.Т., Ким-Чан-Ним. Заселяемость сосущими вредителями сортов и линий хлопчатника //Защита растений. – 1995. - №2. – С. 17.
Исаев О., Хўжаев Ш. “Ланнейт” инсектициднинг зараркунандаларга қарши самарадорлиги //Пахтачиликдаги долзарб И. – амалий конф. маърузалари. – Тошкент: УзПИТИ, 2009. – 300-301б.
Хўжаев Ш.Т., Юсупова М.Н. Плёнка остига экилган ғўза мухофазаси //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – 2001. – №2. – Б. 43-44.
Хўжаев Ш.Т. Услубий кўрсатмалар. Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўсатмалар (II-нашр). – Тошкент: “KOHI-NUR”, МЧЖ, 2004. – 103 б.
Хўжаев Ш.Т., Юсупова М.Н., Собирова М. Ғўзани мулчалаб экишда ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳусусиятлари. – Тошкент: “DS – хамкор, МЧЖ, 2007. – 14б.
Юсупова М. Особенности защиты хлопчатника, посеянного под плёнку, от вредных организмов: Автореф. канд. дисс. по спец. 06.01.11.- Ташкент: УзНИИЗР, 2001. – 21 с.
Юсупова М..Ғаффоров А., Турсунов И Такрорий экинларни зараркунандалардан химоялаш // Агрокимё химоя ва ўсимликлар карантини.-2020.№ 5. –Б.
Ysupova M. A.M. Gapparov Biological Method Of Plant Protection In Uzbekistan// The American Journal of Agriculture and Biomedical Engineering, 2(11), 29-32.2020
Ysupova M .Nosirov B.Z. Pests of cotton va straw control at collection// EPRA International Journal of MULTIDISCIPLINARY RESEARCH (IJMR) Monthly, Peer Reviawed (Refereed) & Indexed International Journal Volume-6 Issue-12 December 2020 57-61