МАРГАНЕЦ ОЛИЙ СИЛИЦИДИ ПАРДАСИ БИЛАН МАРГАНЕЦ КИРИШМАЛИ КРЕМНИЙ КОНТАКТИ АСОСИДАГИ ТУЗИЛМАЛАРДА ЭЛЕКТР ВА ФОТОЭЛЕКТР ХОДИСАЛАР ТАДҚИҚОТИ
Keywords:
кремний, марганец олий силидциди(МОС), газ фазаси, атомлар, диффузия, структура, сирт, морфология, фаза таркиби.Abstract
Кремний сиртида хосил бўлган марганец силицид қатламининг физик хусусиятлари ўрганилган. Марганец силицидларининг қатлами кремний сиртига қаттиқ фазадаги реакция усили билан олинган бўлиб, бунда ўта тоза марганец метали, кимёвий ўта тозаланган монокристалл кремний сиртида олинди. Кремний сиртига марганец силицидлари хосил қилинганидан сўнг, унинг кристалл панжара тузилиши, морфологияси ва фаза таркиби электронограф ва электрон микроскоп қурилмаларида, JXA840 русумидаги электронограф ҳамда XL 30SFED русимидаги электрон микроскоп ёрдамида ўрганилди. Кремнийга марганец силицид қатламининг хосил бўлиши динамик жараёни турғун ва турғун бўлмаган холатларга боғлиқлиги кўрсатиб берилди.


