АБУЛ ҲАСАН МОВАРДИЙ МАЪНАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ МЕЪЁРЛАР БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Authors

  • Эгамберганова Дилноза Давронбековна УрДУ тадқиқотчиси

Abstract

Aхлоқ ижтимоий онгнинг асосий шаклларидан бири сифатида фалсафий, социологик, психологик, педагогик адабиётларда кенг талқин қилинади. Aхлоқий тарбия кўпинча халқда эзгулик ва ор-номус тарбияси сифатида қўлланилса, етнопедагогик ва илмий-педагогик адабиётларда ахлоқий тарбия шахсга тегишли бўлган ахлоқий фазилатлар ва хулқ-атвор нормалари йиғиндиси сифатида тавсифланади. «Aхлоқ - шахснинг ахлоқий, чуқур фазилатларини, жамиятга ва бошқаларга муносабатни белгиловчи хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини ўз ичига олади»[1]. Педагогик адабиётларда ахлоқий тарбия тарбиянинг шакли, илдизи, зарурий шарти, натижаси, аксарият ҳолларда унинг таркибий қисмларидан бири сифатида изоҳланади.

 

 

Published

2023-10-14