БУҒДОЙНИ ЭКИШГА ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ЭККИЧЛАР
Keywords:
дон уруғи, пахта чигити, эккичлар, сеялка, ёргичсимон, сирпанчиқли, қувурсимон, тупроқ шароити, мавжуд эккичлар, сирпанчиқли эккич, суйри шаклдаги эккич.Abstract
Хозирги даврда Республикамиз очиқ майдонларга дон уруғини, пахта чигитни экувчи замонавий секцияли сеялкаларни ишлаб чиқариш бўйича хорижий мамлакатлардан ортда қолмоқда.
Битта жараённи бажариш учун, ҳориждан сеялкаларни олиб келиш ўрнига, тадқиқотчилар томонидан таклиф қилинган эккичларни қўллаган ҳолда секцияли сеялкаларни тайёрлаш, бир томондан, фермерлар даромадини орттиришга, иккинчи томондан, шундай сеялкаларни ишлаб чиқарувчи заводларни ривожлантиришга олиб келади.
Экиш сеялкаларининг асосий қисми эккичлар хисобланади. Эккичларнинг хиллари кўп улар асосан анкерли ва ёрғичсимон бўлади. Мавжуд эккичларнинг габарит ўлчовлари катта бўлгани учун уруғларни кўп қаторли экишда улардан фойдаланиш мураккаброқ хисобланади. Уруғларни, айниқса дон уруғларини экиш учун кичик ўлчамли эккичларнинг бир неча хили ишлаб чиқарилди. Мазкур илмий мақолада ишлаб чиқарилган кичик ўлчамли эккичларнинг конструкциялари ва уларнинг характеристикалари келтирилган.