Abstract
Когнитив тилшунослик инсон тафаккури билан тилнинг муносабатини ўрганади. Яна ҳам тўғрироғи инсон тафаккурида жонланган воқеа-ҳодисаларнинг тилда акс этиши йўлларини ўрганади [Асадова, 2022:6]. Когнитив тилшуносликда концептнинг юзага келиши ва лисоний воқеланишга тайёргарлик жараёни (концептуал босқич)да бир қатор концептуал тизим бирликлари (сценарий, скрепт, фрейм, гушалт) иштирок этади.