Abstract
Халқ хўжалигида радиация нурлари билан ишловчилар олган нурланиш даражасини ретроспектив анализ қилиш жуда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса бу муаммо Чернобыл АЭС авариясини бартараф қилувчилар учун долзарб бўлиб, улар кам даражада нурланганлиги аниқ қайд қилинган ва натижада уни аниқлаш учун жуда кўп ретроспектив усуллар, жумладан қондаги ферментлар активлигини аниқлашда биокимёвий усулдан фойдаланиш муҳимлиги таклиф қилинган. Бу биокимёвий усуллардан бирида нурлангандан сўнг қонда аминотрансферазалар миқдорининг ортиши аниқланган