ТАРИХИЙ МАВЗУДАГИ АСАРЛАРДА КЛАССИК РЕАЛИЗМИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Эшова Сурайё Бахтиёр қизи Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва Дизайн институти магистри

Keywords:

классик реализм, ўзбек рангтасвири, мустақиллик даври санъати, психологик портрет, монументал рангтасвир, миллий колорит, бадиий синтез

Abstract

Мақсад: Мақоланинг асосий мақсади Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги давр тасвирий санъатида, хусусан, тарихий рангтасвир ва портрет жанрида классик реализм анъаналаринияг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тенденциялари ҳамда ўзбек рассомлари ижодидаги бадиий ифодасини таҳлил қилишдан иборат. Усул: Тадқиқот жараёнида тарихий-қиёсий таҳлил ва санъатшунослик таҳлили усулларидан фойдаланилган. Унда таниқли рассомлар А. Икромжонов ва А. Алиқуловларнинг тарихий асарлари ҳамда монументал деворий суратлари Европа (Голландия, Польша) классик мактаблари анъаналари билан қиёсий равишда ўрганилган. Натижа: Мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш ва давлатчилик тарихини тарғиб қилиш мақсадида тарихий ва жанговар (батал) жанрларга эътибор кучайгани аниқланди. Рассомлар ижодида классик реализм ва романтизм уйғунлиги кўзга ташланиши (масалан, портретларда психологик чуқурлик, либослар ва қуролларнинг аниқ тасвирланиши), шунингдек, Шарқ ва Ғарб анъаналарининг ўзига хос синтези юзага келгани рассомлар асарлари мисолида кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, айрим ёш ижодкорлар асарларида схематизм ва композицион яхлитлик етишмаслиги каби камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Хулоса: Мустақиллик даври ўзбек рангтасвирида тарихий мавзулар ғоявий-мафкуравий аҳамиятга эга бўлиши билан бирга, рассомларга классик анъаналарни эркин талқин қилиш имконини берди. Бу жараён портрет ва монументал рангтасвирда "классика" тушунчасини бойитди. Бироқ, тарихий жанрдаги бадиий сифатни янада ошириш учун рассомлардан классик анъаналарни юзаки эмас, балки янада чуқурроқ англаш ва ўрганиш талаб этилади.

References

Абдуллаев Н.А. Ўзбекистон Миллий портрет санъати. – Тошкент: 2011.

Веймарн Б. Искусство Средней Азии. М. – Л., «Искусство», 1940.

Веймарн Б., Черкасова Н. Искусство советского Узбекистана. Очерки.Живопись. Графика. Скульптура. М., «Искусство», 1960.

Маҳмудов Т. ХХ аср санъатида реализм. – Санъат, 1999/1-сон.

Хакимов А.А 1920-1980 йиллар Ўзбекистон санъати. – Санъат 1999йил/4сон.

Хакимов А.А. Искусство нового Узбекистана. – Санъат, 1999 йил/2сон. 411 - 413

Downloads

Published

2026-10-14