ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҚОНУНГА ҲИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ТИНТУВ ВА БОШҚА ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Keywords:
ўк-нори, кўк- норининг сомони, экстрацялий опий, опий, морфен, кодеин, героин;Abstract
Гиёҳвандлик воситалари ѐки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларда тинтув тергов ҳаракати– жиноят иши учун далилий аҳамиятга молик гиѐҳвандлик воситалари,психотроп моддалар, прекурсорларни излаш топиш ва олиб қўйишда, шунингдек жиноий йўл билан топилган хоналар бошқа жойлардаги ѐки мавжуд маълумотларга кўра яширинган гиѐҳвандлик воситлари, психотроп моддалар, прекурсорларни қидириб топишда ифодаланган тергов ҳарактидир.
Ашѐвий далилларни ишга тўғри қўшиб қўйиш тинтувда амал қилинадиган асосий шартлардан биридир.Айрим ҳолларда шахсни кўздан кечиришда унда муайян нарсаларнинг топилиши жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлиб хизмат қилади.Гумон қилинувчи (айбланувчи) тинтув қилинар экан, тергочи унинг шахсига, жиноят олами,шериклари билан алоқасига даҳлдор маълумотларни шу жойнингўзида қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шахсдан олинган гиѐҳвандлик воситалари миқдори жиноят ишини малакалашга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
References
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999. – № 9. – 210-м.
ООН “Единая конвенция о наркотических средствах” https://lex.uz/docs/2673450.
Қутлимуратов И.М. Янги психофаол наркотик моддалар тарқалишига қарши курашишнинг долзарб масалалари. – Т. ИИВ Академияси ахборотномаси №4. 2018 йил.Б. 13.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2018 й., 09/18/878/2120-сон.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.
сон.https://lex.uz.





