ВАРИКОЗ КАСАЛЛИГИ АНИҚЛАНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРНИ ДАВОЛАШ
Keywords:
варикоз касаллиги, компрессион терапия, медикаментоз даво.Abstract
Оёқларнинг ва тананинг пастки қисм варикоз касаллиги кенг тарқалган касаллик бўлиб аёлларда эркакларга нисбатан 2.5 баробар кўп учрайди. Аёлларда асосан 22-55 ёшларда учрайди, 50-96% холларда хомиладорларда биринчи марта аниқланади Аёлларда эркакларга нисбатан кўп учраши гестация ва менструал циклда нейроэндокрин ўзгаришлар билан боғлиқ. Ҳамма аёлларда 40,5% ҳолларда варикоз касаллиги ҳомиладорлик даврида, 38,2% менопаузада кузатилади. 70-90% беморлар касаллик келиб чиқишини ҳомиладорлик билан боғлайди Мақолада ҳомиладорлик даврида учрайдиган оёқлар варикоз касаллиги аниқланган беморларда касалликни даволаш усуллари ва хавф омиллари келтирилган.





