ЗАМОНАВИЙ ТАҲЛИЛИЙ ЖАНРЛАР ВА УЛАРНИНГ БОШҚА ЖАНРЛАРДАН ФАРҚИ, ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ

Authors

  • Озода АНВАРДИНОВА Зокиржон қизи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Xалқаро журналистика факултети магистранти

Keywords:

Таҳлилий журналистика, холислик, таҳлилий ҳисобот, таҳлилий интервью, таҳлилий сўров, изоҳ, журналистик текширув, маҳорат, журналистнинг ўз услуби

Abstract

Жанр деганда оммавий ахборот воситалари матнларнинг умумлаштирилган ва типиклаштирилган воқеликни акс эттиришнинг бадиий ва публицистик шаклини тушунамиз. Бу тушунча воқеликни билиш усуллари, унинг акс этиши ва ижтимоий амалиётга таъсир ўтказишига кўра фарқланувчи асарлар мазмун ва шаклининг умумий хусусиятлар йиғиндисини англатади. Жанрлар ҳақида гапиришдан олдин уларни қандай фарқлашни билиб олишимиз лозим. Журналистиканинг ҳар бир жанри ўзининг вазифаси, кўриниши ва ёзилиш услубига эга, десак хато бўлмайди. Ҳозиргача публицистик жанрларни гуруҳлаштиришда турли ёндашувлар мавжуд. Бу ҳолат журналистикада мазмун ва шакл уйғунлигини таъминловчи янги жанрнинг пайдо бўлиши, эскиларнинг амалиётдан мантиқий равишда чиқиб кетишини тақозо этади. МДҲ журналистикасида публицистик жанрлар учта асосий гуруҳга – ахборот, таҳлилий, бадиий публицистик ва шарх каби гуруҳларга ажралади. Ғарб журналистикасида эса, асосан, материаллар янгиликлар ва очерклар тарзида узатилади.

Published

2023-10-18